АсосийJamiyat

Мино водийсидан тезкор ахборот

Бугун (24.09.2015) Саудия Арабистонида ўзбекистонлик ҳожиларга хизмат кўрсатувчи ишчи гуруҳимиздан олинган тезкор хабарларга кўра, бугун ҳожилар Мино водийсида жойлашган Жамарот - Шайтонга тош отадиган жойга олиб борувчи ва ундан қайтиладиган йўлда, ҳожиларнинг тирбандлиги оқибатда одамлар бир бирларини беҳос сиқиб ташаш ҳолати вужудга келди. Бу ҳақда Дин ишлари бўйича Қўмита ахборот хизмати хабар беради.

Саудия Арабистони фуқаро муҳофазаси хабарларига кўра, 450 зиёд ҳожилар ҳаётдан кўз юмдилар, шунингдек, 450 дан зиёди эса жароҳатланди. Вужудга келган ҳолат юз берган пайтда ўзбекистонлик ҳожилар Муздалифа водийсидан Минога қайтаётган эдилар. Ўзбекистонлик ҳожилар ҳеч қандай талофат кўрмадилар, барчалари соғу саломат, ибодатларини давом этмоқдалар.

 

    Бошқа янгиликлар