АсосийJinoyat

Учкўприк туманида “Lacetti” русумли автомашина ағдарилиши оқибатида бир нафар вояга етмаган шахс вафот этди

'Учкўприк туманида “Lacetti” русумли автомашина ағдарилиши оқибатида бир нафар вояга етмаган шахс вафот этди'ning rasmi

Учкўприк тумани. 01 июнь куни вояга етмаган А.Қ. бошқарувидаги “Lacetti” русумли автомашинасини Қўқонбой маҳалласида бошқариб кетаётиб, автомашина бошқарувини йўқотиши сабабли ағдарилиб, йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлиш оқибатида автомашинада бўлган вояга етмаган йўловчи А.Я. шифохонада вафот этган.

Ҳолат юзасидан Учкўприк тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 266-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

    Бошқа янгиликлар