АсосийJamiyat

Инновацион автомактаб фаолиятини бошлади

Мамлакатимизда йўл ҳаракати хавфсизлиги тизимини мустаҳкамлаш, йўловчи ва ҳайдовчиларнинг хапвфсизлигини таъминлаш борасида кенг қамровли ишлар амалга ошириляпти. Бироқ, йўл-транспорт ҳодисалари дунёнинг барча нуқталари нуқталарида ҳар куни учраб турибди. Бу ҳодисалар инсонларпнинг турли даражада тан жароҳати олишига, ҳатто, ўлимига ҳам сабаб бўлаётгани ачинарлдидир.

Бундай ҳодисаларнинг олдини олиш учун йўл-ҳаракати қоидаларига изчил риоя этиш, ҳайдовчиларнинг билим ва малакаларини ошириш талаб этилади. Бунинг учун ҳайдовчиларни тайёрловчи марказлар, ташкилотлардан замонавий имкониятлар, ахборот технологиялар, илм-фан ютуқларидан кенг фойдаланиш катта аҳамиятга эга.

Яқинда Тошкентда очилган Автотест инновацион автомактаби ҳам ана шу мақсадга хизмат қилади. Автотест компанияси раҳбари  Комилхўжа Маҳамадхўжаевнинг “Даракчи”га билидиришча, ушбу янги автомактаб бир қатор ўзига хос имкониятлар ва қулайликларга эга.

Ўтган ҳафтада пойтахтимизда мазкур инновацион автомактабнинг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди. Маросимда соҳа мутахассислари, оммавий ахборот воситалари ходимлари, жамоатчилик вакиллари иштирок этди. Мазкур автомактаб ўз олдига қолган эзгу мақсадларни тўла-тўкис адо этишига умид қиламиз.

    Бошқа янгиликлар