Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Республика иқтисодиёти тармоқлари ва ижтимоий соҳаларини 2015-2016 йиллар куз-қиш даврида барқарор ишлашга комплекс тайёрлашни таъминлаш чора-тадбирлари тўгърисида”ги қарори ижросини таъминлаш ҳамда яқинлашиб келаётган куз-қиш мавсумига тайёргарлик кўриш мақсадида, “Ўзбекенерго” АЖ томонидан буйруқ ишлаб чиқилиб аниқ чора-тадбирлар тасдиқланди.
Жумладан, электр станциялар ва тармоқларни куз-қиш даврида ишлашга тайёрлашга оид ишларни мувофиқлаштирувчи ишчи назорат комиссиялари ташкил этилди, энергетика ускуналарини таъмирлаш ва резерв ёқилгъи тўплаш, шунингдек, энергетика ускуналарининг теҳник ҳолатини кўриб чиқиш, профилактик синовлардан ўтказиш жадваллари тасдиқланди. Бу ҳақда "Ўзбекэнерго" акциядорлик жамияти ахборот хизмати хабар беради.
Электр станциялар ва электр тармоқлардаги асосий теҳнологик ускуналарни таъмирдан чиқариш энергетика тизимининг барқарор ишлашидаги асосий шарт ҳисобланади.
2015 йилга белгиланган таъмирлаш жадвалига кўра акциядорлик жамияти томонидан 15та энергоблок, 20 та қозон агрегат, 6 та турбогенератор, 19 та гидроагрегат ва бугъ-газ қурилмасини таъмирлаш ишларини амалга ошириш кўзда тутилган.
Ушбу жорий таъмирлаш жадвалига мувофиқ электр станцияларда 7та энергоблок, 15та қозон агрегати, 3та турбогенератор, 6та гидроагрегат ҳамда бугъ-газ қурилмасида таъмирлаш ишлари тугатилди. Шунингдек, 4 та энергоблок, 3та қозон агрегати, 2 та турбогенератори ва 6 та гидроагрегатларда таъмирлаш ишлари давом этмоқда.
Бугунги кунда электр тармоқларида 13,0 минг км дан ортиқ 0,4 - 110 кВ электр узатиш линиялари, 35-110 кВ кучланишли 65 та нимстанциялари ҳамда 4327 та трансформатор пунктлари мукаммал таъмирланди.
Республиканинг маиший истеъмолчиларини электр энергия таъминотини ячшилаш мақсадида 350 та ўта юқори юкланиш билан ишлаган трансформаторларни катта қувватлисига, умумий ҳисобда 35,4 кВ·А га алмаштирилиб, 250,0 км дан ортиқ узунликда 0,4-6-10 кВли электр узатиш тармоқлари реконструкция қилинди ҳамда 130,0 км дан ортиқ 0,4-6-10 кВли электр узатиш тармоқлари қурилди.
Ҳозирги кунда 2015-2016 йилларнинг куз-қиш мавсумида электр станциялар ва тармоқлар узлуксиз ишлашга тайёргарлик кўриш чоралари ва электр энергиясини ишлаб чиқариш бўйича белгиланган топшириқларни бажариш ҳамда электр энергияни куз-қиш мавсумида узлуксиз истеъмолчиларга этказиб бериш мақсадида “Ўзбекенерго” АЖ томонидан бир қатор тадбирлар амалга оширилмоқда.
Электр энергетикаси объектларини куз-қиш мавсумида ишлашга тайёрлашга оид ишлар давом этмоқда.





