Ўзбекистон қуролли кучлари Globalfirepower.сom сайти томонидан чоп этилган рейтингда дунёнинг энг кучлилари рўйҳатидан жой эгаллади.
126 мамлакати ичида Ўзбекистон армияси 54- ўринни эгаллади. МДҲ ва Болтиқбўйи давлатлари ичида қуролли кучларимиз Россия (2-ўрин), Украина (25-ўрин) ва Беларусь (45-ўрин) давлатларидан кейин 4-ўринни эгаллади.
Рейтингда Озарбайжон 63, Қозоғистон 66, Арманистон 74, Грузия 75, Қирғизистон 78, Тожикистон 81, Латвия 87, Туркманистон 90, Литва 92 ва Эстония 108-ўринни эгаллаган.
Эслатиб ўтамиз: БМТга аъзо бўлган 193 мамлакатдан 67 таси бу рейтингга киритилмаган.





