АсосийSport

Ярим марафон ва спортча юриш бўйича Ўзбекистон чемпионати

Пойтахтимизда енгил атлетиканинг ярим марафон ва спортча юриш турлари бўйича Ўзбекистон чемпионати бўлиб ўтди.

Ўзбекистон енгил атлетика федерацияси томонидан ташкил этилган мусобақада 100 нафардан зиёд спортчи иштирок этди. Улар ярим марафон бўйича 21 километр 97,5 метр, 5000 метр, 3000 метр ва спортча юришда эса 10 километр масофада баҳслашди.

Мамлакат чемпионатининг ярим марафон бўйича ўтган турли масофалардаги баҳсларида Ғайрат Юсупов, Бахтиёр Маҳмудов, Константин Ким, Ортиқ Рамазонов, Руслан Носиров, Элёр Давлатов, Шоҳруҳ Давлатов, Шоҳруҳ Туропов, Беҳруз Асадов, Бекзод Сафаров, Бахтиёр Ўткиров, Отабек Тошқувватов, Шоҳжаҳон Темиров, Виктор Цуренко, Мирсаид Бухоров, Ойбек Олимов, Солиҳиддин Абдусаломов, Юрий Козлов, Иван Митякин, Расул Носиров, Виктор Куришев ўз ёш тоифаларида шоҳсупага кўтарилди.

Мазкур мусобақанинг қизлар ўртасидаги баҳсларида Зуҳро Нуримова, Екатерина Тунгускова, Тамила Эгамбердиева, Сабина Талачева, Эзода Ҳошимова, Зуҳра Шагилова, Виктория Морозова, Дарья Антропова, Севинч Аннақулова, Елена Якушко, Ирина Склафос, Ирина Асадова, Басма Подлесная, Диёра Мамаражабова, Муаттар Баратова, Ширин Абдуллаева, Дамира Бичеева, Озода Иброҳимова, Мунира Оққулова, Надежда Косирова, Саломат Раҳимова ғолиб ва совриндорлар қаторидан жой эгаллади.

Спортча юриш баҳсларида Шоҳруҳ Саломов, Дониёр Исматов, Рўзимурод Қаландаров, Севара Иброҳимова, Нодира Исломова ва Шаҳло Бердиевага тенг келадигани топилмади.

 

    Бошқа янгиликлар