Тошкент, Самарқанд, Бухоро, Хива – бугунги кунда мамлакатимизда энг машҳур, кенг тарқалган ва ташкиллаштирилган туристик йўналишлардир. Ҳа, улар дарҳақиқат юртимизнинг тарихини акс эттирувчи обидалар, аммо улар замонавий сайёҳга унутилмас таасуротларни тақдим этадиган ҳаммаси эмас. Бугун ана шундай ноодатий йўналишлар тўғрисида маълумотларни эътиборингизга ҳавола этишга қарор қилдик.
Қаерга отланай?
Бу саволда интернет орқали жавоб бериш жуда осон, аниқроқ айтганда Ўзбекистон бўйича саёҳатга отланиш мақсади ва жойи тўғрисида маълумот олишга бизнинг интернет-манбамиз ёрдам беради. ZiyoNET тармоғида ишга тушган “Ўзбекистоннинг 7 мўъжизаси” қизиқарли лойиҳаси ҳақида эшитгансиз. Унинг мақсади мамлакатимиз ҳудудида жойлашган ноёб тарихий, маданий ва табиий объектларни тиклашга ва сақлаб қолишга эътиборни жалб қилиш саналади. Дарвоқе, “Ўзбекистоннинг 7 мўъжизаси” рўйҳати шакллантирилган овоз бериш жараёни ноябрда бошланади.
Акция қандай ўтаётганлиги ва у Ўзбекистон бўйлаб саёҳат жойи ва мақсадини танлашга қай даражада таъсир қилиши мумкинлиги ҳақида биз ZiyoNET ресурс маркази PR-менежери Зумрад ШОЖАЛИЛОВА жавоб беради.
- Акцияни ўтказиш жараёнида республикамизнинг кўплаб ажабтовур масканларига ташриф буюргансиз. Улардан қайсилари сизга манзур бўлди?
- «Ўзбекистоннинг етти мўжизаси» лойиҳаси биз учун жуда қизиқарли тарзда ўтди. Мана шу лойиҳа доирасида биз ўзимиз учун бир неча диққатга сазовор жойларни кашф этдик.
Масалан, Учқудуқ-Нукус автомагистрали яқинидаги Жарқудуқ табиий чегарасидаги тошли ўрмон. Бу ердаги динозаврларнинг тош қотган қолдиқлари бутун дунёда катта қизиқиш уйғотмоқда. Чорвоқ сув омбори яқинидаги Обираҳмат ғори. Унча чуқур бўлмаган бу ғор Ўзбекистондаги қадимий инсонлар манзилгоҳидир. Бу ердан бундан 50 минг йил олдин яшаган инсонлар қолдиқлари топилган. Археологлар томонидан эрамиздан олдинги 1-асрнинг сўнги ва эрамизнинг 1-асри бошларида барпо этилганлиги таъкидланаётган Қорақалпоғистондаги Чилпик қалъаси ҳам бизда катта таассурот қолдирди. Эрамиздан олдинги 4 асрда Хоразм ҳудудида барпо этилган астрономик иншоот - Қўйқирилган қалъа ҳақида ҳам шундай сўзларни айтиш мумкин. Бу иншоот бизнинг аждодларимиз қадимдан илм-фан билан машғул бўлишганининг ёрқин далилидир.
- Бу акция юртимизда туризм ривожаланишига нечоғлик таъсир кўрсатади?
-Биринчи навбатда, биз мазкур акция орқали юртимиздаги диққатга сазовор жойларга кенг жамоатчилик эътиборини жалб этмоқдамиз. Шунингдек, бу акция мамлакатимизнинг туристик салоҳиятини тўлалигича очиб беради. Шахсан ўзим акция доирасида Жиззах, Китоб ва Шаҳрисабздаги диққатга сазовор жойларни яқиндан ўрганиш имконига эга бўлдим. ZiyoNET порталидаги “Ўзбекистоннинг маданий мероси” бўлими интернет фойдаланувчиларга манзур бўлиши шубҳасиз, сабаби бу ерда тарихий обидаларимиз, юртимизнинг сўлим табиати ёрқин рангли фотосуратлар билан кўрсатиб берилган. Шунингдек, улар ҳақидаги айрим афсоналар ҳам Ўзбекситонга қизиқишни оширади, деган умилддамиз. Бу бўлимда интерактив харита ҳам жойлаштирилган.
Зумрад Шожалилова билан суҳбатимизга якун ясар эканмиз, қўшимча қилиб қуйидаги ларни айтишимиз мумкин: “Ўзбекистоннинг етти мўъжизаси” лойиҳасида сиз ҳам виртуал иштирок этишингиз мумкин. Ҳар бир инсон ўзи яшаётган ҳудудидаги диққатга сазовор сўлим жойлар ҳақида маълумот берар экан, бу орқали бошқаларда ўша ҳудуга бўлган қизиқишни янада оширади.
Пиёда, отда, жип ёки автобусда?
Биз юртимиз бўйлаб саёҳатга отландик, дейлик. Борадиган манзил аниқ, аммо у ерга қандай борган маъқул? Масалан, тарихий ёдгорликларни баъзилар гид ёрдамидан фойдаланган ҳолда бамайлихотир саёҳат қилишни истайди, кимдир табиат қўйнида сўлим масканларда ҳордиқ чиқаришни ихтиёр этади. Туризмнинг турлари ҳақида “Ўзбектуризм” Миллий компанияси қошидаги илмий-консалтинг ўқув маркази консультанти, олий тоифали гид ДИЛБАР АБДУНАБИЕВАдан сўрадик.
- Дилбар Абдуллаевна, мамлакатимиздаги қайси туристик йўналишлар сайёҳларга манзур бўлмоқда ва нима учун?
- Юртимизда туризм одатда ЮНЕСКОнинг бутунжаҳон маданий мероси рўйхатига киритилган Самарқанд, Бухоро ва Хива каби қадимий шаҳарларимиз билан чамбарчас боғлиқ. Бундан ташқари Тошкент, Қўқон Андижон, Шахрисабз ва бошқа шаҳарларимз ҳам ҳар йили минглаб сайёҳлар эътиборини тортмоқда. Миллий таомларимиздан Тошкентнинг тўй оши сайёҳларга манзур бўлмоқда. Шаҳрихонда авлоддан авлодга ўтиб келаётган миллий ҳунармандчилик намунаси - миллий пичоқларимиз ҳам катта қизиқишга сабаб бўлмоқда. Шунингдек, Шаҳрисабз қадимий каштачилик мактаби намуналари, хусусан ироқи ва басма усулида тикилган кашталарга ҳам талаб катта. Бу рўйхатга яна Қўқондаги Худоёрхон саройи, Марғилон атласи,Фарғона ёғоч ўймакорлиги, Сурхондарё тандир кабоби, Андижоннинг кулолчилик намуналари, Риштоннинг гилдан ишланган идишлари ва лаганларини ҳам қўшиш мумкин.
Юртимизнинг ранг-баранг табиати - Чимён ва Белдирсойнинг кенгликларидан тортиб, Қорақум саҳросигача Ўрта Осиёга илк маротаба ташриф буюрган сайёҳларни ҳайратга солмоқда. Республикамизнинг катта ҳудудини эгаллаган Қизилқум ва Корақум саҳроларида етиштириладиган хушбўй қовунлар ҳеч кимни бефарқ қолдирмайди. Устюрт кенгликларининг ноодатий манзараси сайёҳларга олис сайёраларнинг бетакрор тасвирини эслатади. Ўзбекистон тоғлари Ҳимолай ёки Альп тоғларидек баланд эмас. Энг баланд Ҳазрат Султон чўққиси денгиз сатҳидан 4643 метр баланд. Аммо бу ерда ҳам Ҳисор, Тянь-Шан каби тоғ тизмаларига ажойиб саёҳатлар уюштириш мумкин.
- Бизда туризмнинг қандай турлари бор?
-Бугунги кунда юртимизда энг нозик дидли сайёҳларга ҳам манзур бўлувчи туризм турлари мавжуд. Уларнинг ҳар бирига батафсил тўхталиб ўтамиз.
Тарихий ва маданий туризм.
Самарқанд, Бухоро ва Хивадаги қадимий, тарихий обидалар, меъморий ёдгорликлар,мадрасаларнинг мовий гумбазлари, миноралар ўзининг шарқона кўриниши билан сайёҳларни ўзига жалб этмоқда. Улар Ҳиндистон, Хитой ва Мисрнинг тарихий ёдгорликларидан асло қолишмайди. Юртимизга ташриф буюрган ҳар бир сайёҳ саёҳатдан бир олам таассурот, Ўзбекистон марваридлари бўлган диққатга сазовор масканлари фотосуратлари билан ортга қайтиишади.
Этник туризм.
Қишда иссиқликни, ёзда салқин об-ҳавони таъминлаб берадиган қадимий ўтовлар ҳам сайёҳларда катта қизиқиш уйғотмоқда. Аксарият сайёҳлар мана шундай ўтовларда юлдузларни томоша қилиб дам олиш истагини билдиришади. Албатта, ташриф буюрувчиларга бу борада барча имкониятлар яратиб берилади. Қарийб 500-1000 йиллик тарихга эга ўтовлар ўзининг бетакор дизайни ва кўриниши билан кўпчилик сайёҳлар эътиборини жалб этмоқда.
Этник туризм ўзбек халқининг ижтимоий ҳаётига янада яқинроқ бўлиш, ҳунармандлар иш жараёнини мукаммал ўрганиш, миллий таомилар тайёрлашда игштирок этиш имконини беради.
Фаол туризм. Туризмнинг бу тури саргузаштли саёҳатларни ихтиёр этувчилар учун мўлжалланган. Тошкент шаҳридан 80 километр узоқликда жойлашган Чимён тоғлари ва Чорвоқ сув омбори, Нурота тоғлари, Қизилқум саҳроси, Орол денгизи каби манзиллар бўйлаб саёҳатлар шулар жумласидандир. Яъни туризмнинг бу тури ўзида тўла эркинликни мужассамлаштирган. Сайёҳлар ҳохиш-ристагига кўра ов қилишлари, балиқ овлашлари, тоғ бўйлаб сайр қилишлари, қиш пайтида тоғ-чанғиси билан шуғулланишлари мумкин.
Экологик туризм. Юртимиз бўйлаб ўтказиладиган саёҳатларнинг кўпчилиги ўзида Ўзбекистоннинг қизил китобига киритилган жониворлар, қушлар яшайдиган миллий боғлар ва қўриқхоналар яқинида ўтади. Сайёҳлар бу ерда кўплаб ҳайвонлар ҳамда қушлдарни кўришлари мукин бўлади. Масалан, айиқлар, леопардлар, жайрон, тоғ эчкиси, бургут, қирғовул кабилар шулар жумласидан. Сайёҳлар бу ерда жониворларнинг табиий яшаш шароитлари билан танишишлари мумкин.
Тиббий туризм. Денгиз сатҳидан 2000 метр баландликда жойлашагн Зомин қўриқхонаси ҳудудидаги курортда ёки Сурхондарёдаги Хўжаикон санаторийсида дам олиш туризмнинг мана шу турига киради.
Юртимизда ўзида турли минералларни мужассамлаштирган шифобахш маданли сувли санаторийлар мавжуд. Сайёҳлар улардан нафақат ичиб, балки маданли сувли ванна ва душ қабул қилиш орқали ҳам даволанишлари муикн. Шунингдек, юртимизда шифобахш балчиқ билан даволаш ҳам кенг йўлга қўйилган.
MICE-саноати (инглиз тилидан таржима қилинганда - meeting - «учрашув», incentive - «инсентив-турлар», conference - «конференция», events - «корпоратив ҳордиқ») юртимизда кенг ривожланмоқда. Унинг хизматидан кўплаб йирик компаниялар ва ташкилотлар корпоратив тадбирлар ўтказишда фойдаланишади.
Михаил ВИШНЯКОВ тайёрлади
Севара Нишонова таржимаси





