1

ОТАДЕК УЛУҒ, ОНАДЕК МЎЪТАБАР...

ЖАМИЯТ 30.09.2015, 14:04
ОТАДЕК УЛУҒ, ОНАДЕК МЎЪТАБАР...

Дунёда касблар жуда кўп. Бироқ уларнинг энг буюги ўқитувчиликдир, десак муболаға бўлмас. Сабаби, айнан устоз ҳар бир касб эгасини қўлидан тутиб юксак поғоналарга олиб чиқишга қодир.

Инсоният тақдирини ўзгартириб юборган ҳар қандай кашфиёт соҳиблари, шу жумладан  Ибн Сино, Беруний, Ал-Хоразмий, Мирзо Улуғбек, Алишер Навоий сингари буюк аждодларимиз ҳам ҳам устозлар туфайли шу даражага эришганлар. Бугунги кунда ҳукуматимиз томонидан устоз ва мураббийларимизга алоҳида эътибор ва ғамхўрлик кўрсатилаётгани, бу борада кўплаб норматив ҳужжатлар қабул қилингани ҳам бежиз эмас.  Бугунги айём муносабати  билан  ана шу мавзуда  сўз юритишга қарор қилдик.

ПЕДАГОГЛАРГА ҚАНДАЙ УСТАМАЛАР БЕЛГИЛАНГАН?

  • Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2010 йил 10 декабрдаги “Қишлоқ жойлардаги болалар спорти объектларида банд тўлган аёл спорт устозлари меҳнатини рағбатлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 1315-сонли қарори асосида қишлоқ жойлардаги умумтаълим мактабларида ва болалар-ўсмирлар спорт мактабларида жисмоний тарбия ўқитувчиси ҳамда спорт устози бўлиб ишлаётган аёлларнинг тариф ставкаларига ҳар ойда 15 фоиз миқдорда устамалар тўлаб келинмоқда.
  • Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2012 йил 10 декабрдаги “Чет тилларни ўрганиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 1875-сонли қарорига мувофиқ, умумтаълим муассасаларининг чет тиллар ўқитувчиларига қишлоқ жойларда жойлашган таълим муассасаларида - лавозим маошининг 30 фоизи миқдорида, қолган таълим муассасаларида - лавозим маошининг 15 фоизи миқдорида ойлик устамалар тўлаб келинмоқда.
  • Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 3 майдаги 127-сонли “Болалар мусиқа ва санъат мактаблари ходимлари меҳнатига ҳақ тўлашни такомиллаштириш тўғрисида”ги қарорига асосан болалар мусиқа ва санъат мактаблари ўқитувчилари, концертмейстерлари ва раҳбар ходимлари меҳнатига ҳақ тўлашнинг базавий тариф ставкалари 2012 йил 1 январдан бошлаб 20 фоизга оширилган.
  • Ўқитувчиларнинг ойлик иш ҳақи 2006 йил 1 сентябрдан 2015 йил 1 сентябргача 12 бараварга оширилиб, устама ва қўшимчалар билан бирга ўртача иш ҳақи 1 млн. 235 минг сўмни ташкил этмоқда.

Энг ташаббускорлар тақдирланади

Халқ таълими вазирлиги ўқитувчи ва педагоглар орасида энг илғор тажрибаларни аниқлаш ва уларни оммалаштириш масаласига алоҳида эътибор қаратиб келади.

Йилнинг энг яхши фан ўқитувчиси”, “Йилнинг энг яхши директори”, “Йилнинг энг яхши психологи”, “Йилнинг энг яхши услубчиси”, “Йилнинг энг фаол маънавият тарғиботчиси”, “Йилнинг энг яхши фаол маънавий-марифий ишлар бўйича директор ўринбосари” ва бошқа кўрик-танловлар орқали илғор, ташаббускор, ижодкор педагоглар  тажрибасини оммалаштириш орқали таълим мазмунини такомиллаштириш мақсади кўзланган.

Сифат доим биринчи ўринда

Таълим-тарбия жараёнларини мазмунан бойитиш ва самарадорликка эришиш мақсадида юртимизда 14 та ҳудудий қайта тайёрлаш ва малака ошириш институтлари ҳамда Халқ таълими раҳбар ходимларининг малакасини ошириш марказий институтида масофавий таълим ресурс марказлари ташкил қилинган.

ФАКТ ВА РАҚАМЛАРДА

  • 1991-2014 йиллар давомида Халқ таълими вазирлиги тизимидаги жами 3954 нафар устоз ва мураббийлар турли давлат мукофотлари ва унвонлари билан тақдирланди. Шулардан 6 нафари «Ўзбекистон қаҳрамони», 122 нафари «Эл-юрт ҳурмати» ордени, 32 нафари «Фидокорона хизматлари учун» ордени, 301 нафар Ўзбекистон халқ ўқитувчиси, 311 нафари Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган халқ таълими ходими, 392 нафари Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган ёшлар мураббийи, 291 нафари «Меҳнат шуҳрати» ордени, 506 нафари  I ва  II даражали «Соғлом авлод учун» ордени, 381 нафари «Дўстлик» ордени, 20 нафари «Жасорат» медали, 1351 нафари «Шуҳрат» медали ва бошқа давлат мукофотлари билан тақдирланди. 
  • Халқ таълими вазирлиги тассаруфидаги 9698 та умумий ўрта таълим мактабида 383 625 нафар педагог фаолият кўсатади. Вазирлик тизимидаги  4930 та мактабгача таълим муассасаларида эса, 54 059 нафар педагоглар фаолият кўрсатади.

Халқ таълими вазирлиги ахборот хизмати кўмагида тайёрланди

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1