АсосийJamiyat

Абдулазиз Камилов Россия мудофаа вазири ўринбосари Анатолий Антоновни қабул қилди

2015-йилнинг 7-октябр куни Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар Вазири Абдулазиз Камилов мамлакатимизга ташриф буюрган Россия Федерацияси мудофаа вазири ўринбосари Анатолий Антоновни қабул қилди
Учрашувда Ўзбекистон-Россия кўп қиррали муносабатларининг долзарб масалалари муҳокама қилинди.

Суҳбат чоғида томонларни қизиқтирган халқаро ва минтақавий масалалар юзасидан ҳам фикр алмашилди.

Учрашувда Россия Элчиси Владимир Тюрденев иштирок этди.

    Бошқа янгиликлар