Тошкент - Самарқанд - Тошкент йўналиши бўйича авиачипталар учун эълон қилинган реклама тарифининг амал қилиш муддати 2015 йилнинг 30 ноябрига қадар узайтирилади.
Бир томонга учиш нархи барча йиғимларни қўшиб ҳисоблаганда 18 еврони ташкил қилади. Ўзбекистон Республикаси резидентлари томонидан тўлов ЎзР МБ курси бўйича сўмларда амалга оширилади.





