АсосийJamiyat

9 ойда мамлакатимизда 45 та янги йўловчи ташиш йўналиши очилди

Юртимизда транспорт тармоғи жадал ривожланмоқда. Чунончи, 2000 йилда мамлакатимизда йўловчи ташиш бўйича икки мингга яқин йўналиш мавжуд бўлган бўлса, айни пайтда бу кўрсаткич 4,3 мингдан ошди. Жорий йилнинг тўққиз ойида мамлакатимиз бўйича ўтказилган 107 очиқ тендер савдосида 913 йўловчи йўналиши жойлаштирилди. Шунингдек, 45 янги йўловчи ташиш йўналиши очилди, дея хабар беради ЎзА. 
Агентлик транспорт корхоналари паркини янгилашга ҳам алоҳида эътибор қаратмоқда. Жумладан, жорий йилнинг тўққиз ойида ташувчилар ўз автопаркларини 408 юк машинаси, 77 микроавтобус ва 430 енгил автомобиль билан тўлдирди. Самарқанд автомобиль заводида ишлаб чиқарилган «Исузу» русумли 340 янги автобус харид қилинди. Бу ҳақда Ўзбекистон автомобиль ва дарё транспорти агентлиги бошлиғи ўринбосари Шоолим Шоваҳобов маълумот берди.

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармаси ва Давлат солиқ қўмитаси билан ҳамкорликда транспортда ташиш соҳасида ноқонуний фаолият юритаётган субъектларни аниқлаш бўйича мунтазам рейдлар ўтказилмоқда. Жорий йилнинг тўққиз ойида ҳамкорликда 3,3 мингдан ортиқ рейд ўтказилди. Тўпланган барча материаллар чора кўриш учун тегишли органларга тақдим этилди. 

 

 

    Бошқа янгиликлар