Мажбурий техник кўрикдан ўтказишда автомашинанинг ишлаб чиқарилган йили аҳамиятга эгами?
З.Холтўраев, Қашқадарё вилояти
Х.Сайдалиев, Ички ишлар вазирлиги ЙҲХ бош бошқарма бошлиғи жавоб беради:
— Автотранспорт воситалари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 31 январдаги 54-сонли қарори билан тасдиқланган Низом талаблари асосида мажбурий техник кўрикдан ўтказилади.
Ишлаб чиқарилган йилидан қатъий назар амалдаги давлат стандартларига жавоб берадиган транспорт воситалари техник кўрикдан ўтказилади. Транспорт воситаларининг русуми ёки ишлаб чиқарилган йили бўйича чекловлар мавжуд эмас.





