АсосийIqtisodiyot

Ўзбекистонда биринчи чоракда газ экспорти ҳажми 30 фоиз камайди

'Ўзбекистонда биринчи чоракда газ экспорти ҳажми 30 фоиз камайди'ning rasmi

Маълум қилинишича,  2020 йилнинг I чорагида жорий қилинган карантин чора-тадбирлари маҳаллий характер касб этиб, трансчегаравий пул ўтказмаларининг умумий ҳажмига салбий таъсири бўйича хатарлар рўёбга чиқмади ва 2019 йилнинг мос даврига нисбатан ўсиш трендини сақлаб қолган. Бу ҳақда манбалар асосида xs.uz хабар берди.

Бундан ташқари, олтин нархининг жаҳон бозоридаги позитив динамикаси экспорт ҳажми қисқаришини қисман қоплаш имкониятини яратган.

2020 йилнинг I чорагида товарлар бўйича ташқи савдо айланмаси 7,0 млрд. долларни ташкил этди (2019 йилнинг I чорагида 7,8 млрд. долл.).  

Шундан экспорт ҳажми 2,7 млрд. доллар ва импорт ҳажми 4,3 млрд. долларга тенг. Шу муносабат билан, савдо балансининг дефицити 1,6 млрд. долларни ташкил этган.

Товарлар экспорти ҳажми 2019 йилнинг I чорагига нисбатан 11 фоиз камайган.  

Олтин ва газнинг экспортдаги улуши мос равишда 37 фоизни ҳамда 9 фоизни ташкил қилди. Шунингдек, 2019 йилнинг I чорагига нисбатан газ экспорти ҳажмида 30 фоизга камайиш кузатилган.

2020 йилнинг I чорагида товарлар экспортининг ҳажми ўтган йилга нисбатан 6 фоизга камайган.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар