Бухоро вилояти кўптармоқли тиббиёт марказида мамлакатимиз ва жанубий кореялик шифокорлар бемор болаларни тиббий кўрикдан ўтказди.
Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳамда Жанубий Кореянинг “Hyundai Engineering” компанияси ҳамкорлигида ташкил этилган тиббий кўрикдан кўзланган мақсад болалар саломатлигини мустаҳкамлаш, кам таъминланган оилалардаги бемор болаларни ижтимоий ва тиббий жиҳатдан қўллаб-қувватлашдир, дея хабар беради ЎзА.
Бу ерга келган хорижлик терапевт, педиатр, акушер-гинеколог, нейрохирург ва окулистлар уч кун давомида болалар ва кексаларни чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказди. Мурожаат қилганларнинг бир қисмига аниқ ташхислар асосида даволаниш бўйича тавсия билан бирга дори-дармон ҳам берилди.





