АсосийJamiyat

Елизавета II Ўзбекистон билан муносабатларни мустаҳкамлашдан Британия томони манфаатдор эканлигини таъкидлади

2015 йилнинг 4 ноябр куни Ўзбекистон Республикасининг Фавқулодда ва Мухтор Элчиси Алишер Курманов Буюк Британия ва Шимолий Ирландия Қиролличаси Елизавета II га ишонч ёрлиқларини топширди.

Букингем саройида бўлиб, маросим доирасида қисқа суҳбат бўлиб ўтди. Елизавета II Ўзбекистоннинг бой тарихи ва маданияти, мамлакатимизнинг Буюк ипак йўли даврида ҳамда Марказий Осиёнинг ҳозирги ривожланишида тутган ўрнига ўз ҳурматини изҳор этди ва ўзаро муносабатларни томонларни қизиқтирган барча йўналишларда янада мустаҳкамлашдан Британия томони манфаатдор эканлигини таъкидлади.

    Бошқа янгиликлар