Президентимиз Ислом Каримов ташаббуси билан Тошкентда Халқаро инвестициявий форум бўлиб ўтди.
Форумда дунёнинг 33 давлати фирма ва компаниялари, инвестиция фондлари ва банклар, Жаҳон банки, Халқаро молия корпорацияси, Осиё тараққиёт банки ва бошқа етакчи халқаро иқтисодий ҳамда молия институтларининг 560 вакили, олимлар, экспертлар иштирок этди.
Форум доирасида умумий қиймати 12,4 миллиард долларлик 100 дан ортиқ битим ва меморандум имзолангани эълон қилинди. Шунингдек, бошқа янги инвестициявий лойиҳалар бўйича музокаралар давом этаётгани ҳам қайд этилди.





