2015 йил 6 ноябрь куни Анвар қори Турсунов пойтахтдаги “Минор” жоме масжиди имом-хатиби вазифасига тайинланди. Бу ҳақда Ўзбекистон мусулмонлари идораси Ахборот хизмати хабар беради.
Бу ҳақда шу йил 7 ноябрь куни “Минор” масжиди намозхонларига эълон қилинди. Эндиликда Анвар қори Турсунов Тошкент шаҳар бош имом-хатиби ва “Минор” жоме масжиди имом-хатиби вазифаларида ўз иш фаолиятларини давом эттиради.
“Минор” жоме масжидининг собиқ имом-хатиби Раҳматуллоҳ Сайфуддинов саломатлигини тиклаб олиши учун ўз ихтиёрига асосан вазифасидан озод этилди. Унга келгусида бошқа вазифа берилиши режалаштирилган.
Эслатиб ўтамиз, «Минор» масжиди 2014 йилнинг 1 октябрида очилган.





