АсосийJamiyat

Гeрмания Ташқи ишлар вазирлигининг масъул вакили билан учрашув ўтди

2015 йил 10 ноябр куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигида Германия Федератив Республикаси Ташқи ишлар вазирлигининг Шарқий Европа, Кавказ ва Марказий Осиё бўйича масъул вакили Андреас Пешке билан учрашув бўлиб ўтди.

А.Пешке мамлакатимизга юқори лавозимга тайинланганидан сўнг илк бор ташриф буюрмоқда.

Мулоқот давомида томонлар сиёсий, савдо-иқтисодий, инвестиция ва бошқа соҳаларда ҳамкорликнинг бугунги ҳолати ва истиқболлари юзасидан фикр алмашдилар.

Ўзбекистон ва Германия парламентлари, бизнес доира вакиллари, илмий муассасалар ва ўқув масканлари ўртасида мулоқотларни кенгайтириш бўйича таклифлар кўриб чиқилди.

Учрашувда Ўзбекистон – Европа Иттифоқи доирасида ўзаро ҳамкорлик масалалари, халқаро ва минтақавий муаммолар ҳам муҳокама қилинди.

Суҳбат чоғида Германия Элчиси Наитҳарт Хёфер-Виссинг ҳам иштирок этди.

    Бошқа янгиликлар