АсосийJamiyat

Ўзбекистонда транспорт ва логистика хизматлари намойиши бошланди

«Ўзэкспомарказ»да «Транспорт ва логистика – TransUzbekistan – 2015» XI халқаро кўргазмаси иш бошлади. 

Кўргазма Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги, Савдо-саноат палатаси, «Ўзтрансгаз» акциядорлик компанияси, Ўзбекистон халқаро автомобилда юк ташувчилар уюшмаси, Ўзбекистон халқаро экспедиторлар уюшмаси ва «ITE Uzbekistan» халқаро кўргазма компанияcи ҳамкорлигида ташкил этилди. 

Кўргазмада Ўзбекистон, АҚШ, Германия, Франция, Польша, Корея Республикаси, Хитой, Бирлашган Араб Амирликлари, Туркия, Эрон, Латвия, Литва, Россия, Беларусь ва бошқа давлатлардан элликдан зиёд компания иштирок этмоқда. 

 

    Бошқа янгиликлар