АсосийJamiyat

Икки нафар ўзбекистонлик Франциянинг Санъат ва адабиёт ордени кавалери унвони билан тақдирланди

Франция элчиси Жак-Анри Эльс Франция Республикаси маданият ва алоқа вазири Флёр Пеллерин номидан ўзбекистонлик Зойиршо Қиличев ва Толиб Низомовларга Санъат ва адабиёт ордени кавалери нишонини топширди.

Бу ҳақда Франциянинг Ўзбекистондаги элчихонаси сайтида хабар берилади. Орден соҳибларидан бири Зойиршо Қиличев «Буюк ипак йўлида карвонсарой» Франция-Ўзбекистон уюшмаси таъсисчиларидан бири, меъморий ёдгорликларни таъмирлаш бўйича мутахассисдир. Яна бир орден соҳиби Тошкент архитектура қурилиш институтининг собиқ ректори, мазкур институт билан Версал архитектура олий мактаби ўртасида ҳамкорлик ўрнатилишининг ташаббускорларидан биридир. 

Ушбу орден Францияда, шунингдек, бутун дунёда санъат ва адабиётнинг гуллаб-яшнашига қўшган хизматларини тақдирлаш учун французларга ҳамда чет эл фуқароларига бериладиган мукофотдир. 

    Бошқа янгиликлар