АсосийJamiyat

"3" баҳо олганлар “контракт”га ўтказиладими?

“Яқинда эшитдим: айтишларича, давлат бюджетида таҳсил олаётган талаба агар уч баҳо олса, шартнома асосида ўқишга ўтказиларкан. Шу тўғрими?”

Айни шу мазмундаги савол айнан талабалар ва уларнинг ота-оналари орасида энг кўп муҳокамадаги мавзу бўлди, десак муболаға эмас. Хўш, бу маълумот қанчалик ҳақиқат? Бу борада қонунчилик талабларига ҳақиқатан ҳам бирор ўзгартириш киритилдими?

Яқинда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлисида ЎзбекистонРеспубликасининг 2016 йилги давлат бюджети ва давлат мақсадли жамғармалари бюджетларини, шунингдек, солиқ ва бюджет сиёсатининг асосий йўналишларини қабул қилган депутатлар юқоридаги каби саволларга ҳам жавоб бўла оладиган маълумотларни қайд этдилар. 

“...Таълимдан давлат таълим грантлари доирасида умумий фойдаланишни кафолатловчи олий таълим соҳасидаги давлат сиёсати принципларидан келиб чиққан ҳолда олий ўқув юртлари талабаларига стипендия тайинлаш ва тўлаш тартиби ўзгаришсиз қолмоқда. Бюджет сиёсати асосий йўналишларида ҳам давлат грантлари асосида қабул қилинган, ҳам шартнома-тўлов асосида ўқитилаётган талабалар учун олий ўқув муассасаларида амалдаги ўқиш ва ўтказиш қоидаларига бирон бир ўзгартишлар киритишни назарда тутмайди...” каби маълумотлар аҳоли орасидаги юқоридаги каби саволларга етарлича жавоб бера олади.

    Бошқа янгиликлар