Фарғона вилояти Қиргули ишчилар шаҳарчасида яшовчи Константин Антонов қадимий соатлар музейини ташкил қилди. Бу ҳақда “12news.uz” хабар бермоқда.
Асли касби чилангар бўлган Константин Антонов соатларни 30 йил мобайнида йиққан.
Музей экспозициясидан 100 дан ортиқ жумладан, қўл, деворга илинадиган ва чўнтакда олиб юришга мўлжалланган соатлар ўрин олган.
XIX ва XX асрларда ишланган “какку”ли соатлар, ярим асрлик механик соатлар музейга ташриф буюрувчиларга манзур бўлиши табиий.





