АсосийJamiyat

Хитой Ўзбекистон орқали ўтадиган юқори тезликдаги темирйўлни барпо этади

Хитой Ўзбекистон ҳамда Марказий Осиёнинг уч мамлакати орқали Эронга ўтадиган тезюрар темирйўл барпо этишни режалаштирмоқда, дея хабар беради China Daily.

Йўл лойиҳаси China Railway Corp'нинг бош муҳандиси Хе Хову (He Huawu) томонидан “Бир минтақа – бир йўл” форумида маълум қилинди. Унинг сўзларига кўра, ушбу янги йўл йиллик $2,5 трлн. товар айланмасини таъминлаб беради.

Янги темир йўл Синцзян Уйғур автоном округи пойтахти Урумчини, Хитойдаги Инин шаҳрини, Қозоғистондаги Олмаотани, Қирғизистоннинг Бишкекини, Ўзбекистондаги Тошкент ва Самарқанд, Туркманистоннинг Ашхабодини ҳамда Эрон пойтахти Тегронни боғлайди.

Лойиҳанинг аҳамиятли томони Хитой темирйўлини Яқин Шарқ ва Туркиягача давом эттиришдан иборат. Хитой поездлари ҳаракатни шу зайлда тўхтамасдан Хитойнинг исталган шаҳридан Туркиягача ва у ёғи Испанияга Европа бўйлаб амалга ошириши мумкин.

Маълумотларга кўра, темир йўл изи 1435 мм ташкил қилиши кўзда тутилган. 

    Бошқа янгиликлар