Республика перинатал марказида шифокорларнинг неонатология ва гинекология соҳасида қўлланилаётган янги технологиялар бўйича малакасини ошириш ўқув маркази очилди.
Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳамда Германия халқаро ҳамкорлик жамияти тиббиёт ходимларининг юқори технологиялардан фойдаланиш бўйича малакасини ошириш ҳамкорлик лойиҳаси доирасида ташкил этилган мазкур ўқув маркази ушбу йўналишдаги ишлардандир.
Ўқув марказининг замонавий ахборот ва тиббий технологиялар билан жиҳозлангани назария ва амалиёт уйғунлигини таъминлаш, операция жараёнларини операция хонасидан трансляция орқали ўқув залида намойиш этиш имкониятини яратади.
Ана шу йўналишдаги илк семинар гинекология ва педиатрия соҳасида қўлланилаётган миниинвазив операцияларга бағишланди. Унда вилоятлардан келган мутахассислар жаҳон тиббиётининг соҳадаги сўнгги янгиликлари бўйича тажриба алмашди.





