АсосийSport

Бугун Футзал бўйича Осиё Чемпионатига қуръа ташланади

2016 йилда Тошкентда бўлиб ўтадиган футзал бўйича Осиё Чемпионати баҳсларига бугун қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтади. Ушбу маросим 18:00да бошланиши кўзда тутилган. Ушбу қитъа чемпионати иштирокчилари турли саватчаларга ажратилган.

Биринчи саватча: Ўзбекистон, Япония, Эрон, Таиланд.

Иккинчи саватча: Австралия, Ливан, Вьетнам, Ироқ.

Учинчи саватча: Қирғизистон, Хитой Тайпеи, Малайзия, Хитой.

Тўртинчи саватча: Тожикистон, Қатар, Иордания, Саудия Арабистони.

Тошкентда ўтадиган Осиё Чемпионати ўйинлари келгуси йилнинг 10-21 февраль кунлари бўлиб ўтади.

 

    Бошқа янгиликлар