Алоқа ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари соҳасида назорат бўйича давлат инспекцияси Ucell ва Beeline мансабдорларини маъмурий жазога тортди. Бу ҳақда инспекция сайтида маълум қилинди.
Ўзбекистон Республикаси қонунлари ва норматив ҳужжатлари талабларини бажарилишини таъминлаш мақсадида мобил алоқа хизматлари сифат кўрсаткичларини бузганликлари ва радиочастота ҳамда радиоэлектрон воситалардан ноқонуний фойдаланганликлари учун 2015 йил 27 ноябрда “UNITEL” ва “CОSCОМ” МЧЖ мансабдор шахсларига нисбатан Ўзбекистон Республикаси маъмурий жавобгарлик кодексининг 152- моддаси, 1- қисми (радиоэлектрон воситалар ва юқори частотали қурималардан фойдаланиш тартибларини бузиш) ва 153- моддаси (алоқа хизматининг сифатига доир нормалар ва давлат тармоқ стандартларини бузиш) талабларига асосан маъмурий жазо чоралари қўлланилди.





