Бу ҳақда бугун Facebook’нинг “Водители Ташкента” гуруҳида шарҳ қолдирилди.
Мазкур видеода Амир Темир ҳиёбонидаги пиёдалар йўлакчасида машиналар тўхташини кутиб турган ҳорижликлар, ваниҳоят бир ҳайдовчининг тўхтаганлигидан мамнуниятларини кўрсатган ҳолда унга миннатдорчилик билдириб ўтишган.
Лавҳа видео-регистратор ёрдамида суратга олиниб, ижтимоий тармоққа жойланган.
Мазкур видеога шарҳ қолдирганлар орасида, агар ҳамма пиёда ҳам ана шундай жавоб қайтарса ҳайдовчилар пиёдалар йўлагида албатта тўхтаб ўтишларини таъкидлаган бўлса, яна кимдир айрим ҳайдовчилар ҳеч нарсага қарамай фақат ўзини ўйлашини маълум қилган.
Видеони қуйидаги манбада томоша қилишингиз мумкин.





