АсосийJamiyat

Рақобат қўмитаси электр қуввати ортиқча ҳисобланаётган ҳолатларни ўрганади

'Рақобат қўмитаси электр қуввати ортиқча ҳисобланаётган ҳолатларни ўрганади'ning rasmi

Ижтимоий тармоқларда ҳисоблагичларнинг  ортиқча ҳисоблаётганлиги ва бу қўшимча харажатларга сабаб бўлаётганлиги жамоатчиликнинг эътирозларига сабаб бўлмоқда.

Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси мазкур ҳолатларни жойларга чиққан ҳолатда ўрганиб, муаммоларни манзилли ҳал этиш чораларини кўриш мақсадида тезкор ишчи гуруҳ ташкил этган.
 

Ишчи гуруҳ таркибига Рақобат қўмитаси билан биргаликда, "Ўзэнергоинспекция", Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги ҳамда “Тошкент шаҳар электр тармоқлари” МЧЖ вакиллари жалб қилинган.

  

Ушбу ҳолатларни ўрганиш давомида аниқланадиган 

камчиликларни бартараф этиш бўйича қонуний чоралар кўрилиши таъминланади.

✈️  

Ҳурматли истеъмолчилар,

 

сизда ҳам юқоридаги  каби муаммоли ҳолатлар мавжуд бўлиб ўз ечимини топмаётганлигидан норози бўлсангиз,

 Рақобат қўмитасининг 

ягона ишонч (1159) рақамига ёки Telegram мессенжерида @.rquzBot

 

орқали мурожаат қилишингиз мумкинлигини маълум қиламиз.

    Бошқа янгиликлар