АсосийЖамият

Тошкент вилоятида ёввойи чўчқани отиб ўлдирганлар жаримага тортилди

Маълум қилинишича, улар икки киши бўлган.

'Тошкент вилоятида ёввойи чўчқани отиб ўлдирганлар жаримага тортилди'ning rasmi

Жорий йилнинг 4 октябрь куни Тошкент вилояти Экология бошқармаси, вилоят Миллий гвардия ҳамда ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимлари билан биргаликда Ангрен шаҳри "Жигаристон" МФЙ ҳудудида назорат тадбири ўтказилди. Бу ҳақда Тошкент вилояти Экология бошқармаси матбуот хизмати хабар берди.

Маълум қилинишича, тадбир давомида фуқаролар И.З. ва Й.Б. томонидан ёввойи чўчқани "Жигаристон" МФЙ тоғли ҳудудида ов қуролида отиб ўлдирганлик ҳолати аниқланган. 

Ҳолат юзасидан ҳуқуқбузарларга нисбатан МЖтКнинг 90-моддаси, 3-қисмига асосан маъмурий баённома расмийлаштирилган. Шунингдек, 7.500.000 сўм миқдорида жарима чораси қўлланилган ҳамда ҳайвонот дунёсига 16.875.000 сўм зарар етказганлиги аниқланган.

Ҳолат бўйича тегишли тартибда ҳужжатлар расмийлаштирилиб, суд органига юборилмоқда ҳамда ёввойи чўчқа иши тугатилгунга қадар вақтинча сақлаш учун “Кончилар”оромгоҳини музлатгичига жойлаштирилди. Шунингдек, ов қуроли Ангрен шаҳар Ички Ишлар бўлимига топширилди, дейилади хабарда. 

    Бошқа янгиликлар