АсосийЖамият

Uzbekistan Airways кексалар учун 15 фоизгача чегирма эълон қилди

Туризм ойлиги доирасида чегирмали чипталар 1 ноябрдан 30 ноябргача бўлган маҳаллий рейслар учун амал қилади.

'Uzbekistan Airways кексалар учун 15 фоизгача чегирма эълон қилди'ning rasmi

“Узбекистан Аирwайс” кекса ёшдагилар учун 15%гача чегирма эълон қилди. Бу ҳақда компания матбуот хизмати хабар берди.

Чегирма туризм ойлиги доирасида 60 ёшдан юқори эркаклар ҳамда 55 ёшдан юқори аёллар учун барча эконом классдаги тарифларга амал қилади.

Ундан жорий йилнинг 1 ноябридан 30 ноябригача амалга ошириладиган маҳаллий авиақатновлар учун фойдаланиш мумкин.

Чегирмали авиачипталарни харид қилишда фуқаро ёнида паспорти ёки ИД-картаси бўлиши керак.
Уларни “O'zbekiston Airways Sales” филиалида, авиакомпаниянинг Ўзбекистондаги расмий агентлари ҳамда компания сайтида харид қилиш мумкин.

Йўловчи ва юк ташиш тарифларига қўшимча равишда турли солиқлар, йиғимлар ва тўловлар учун чегирма амал қилмайди.

Аввалроқ Ўзбекистонда авиакомпаниялар Эрон ҳаво ҳудудини айланиб уча бошлаганига эътибор қаратилганди. 2 октябр куни Тошкент аеропортида Яқин Шарқ мамлакатларига парвозлар кечикиши ва бекор қилиниши ҳолатлари кузатилди.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар