АсосийЖамият

Бугун Ўзбекистоннинг 5 та ҳудудида ёмғир ёғиши кутилмоқда

Ҳарорат 35 даражагача кўтарилади.

'Бугун Ўзбекистоннинг 5 та ҳудудида ёмғир ёғиши кутилмоқда'ning rasmi

Ўзгидромет 3 октябрь куни кутилаётган об-ҳаво маълумотини эълон қилди. Унга кўра:

ТОШКЕНТ ШАҲРИ

Ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 3-8 м/с тезликда эсади. 

Ҳарорат кечаси 14-16°, кундузи 28-30° бўлади.

ҚОРАҚАЛПОҒИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ, ХОРАЗМ ВИЛОЯТИ

Ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ёмғир ёғиши мумкин. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 13-18 м/с гача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзонлар билан кузатилиши мумкин. 

Ҳарорат кечаси 11-16°, кундузи 25-30° бўлади.

БУХОРО ВА НАВОИЙ ВИЛОЯТЛАРИ

Ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 13-18 м/с гача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзонлар билан кузатилиши мумкин. 

арорат кечаси 12-17°, кундузи 27-32° бўлади.

ТОШКЕНТ, СИРДАРЁ, ЖИЗЗАХ, САМАРҚАНД ВИЛОЯТЛАРИ

Ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. 

Ҳарорат кечаси 12-17°, кундузи 27-32° бўлади.

ҚАШҚАДАРЁ ВА СУРХОНДАРЁ ВИЛОЯТЛАРИ

Ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. 

Ҳарорат кечаси 15-20°, кундузи 30-35° бўлади.

АНДИЖОН, НАМАНГАН, ФАРҒОНА ВИЛОЯТЛАРИ

Ҳаво бироз булутли бўлади, айрим жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шамол шарқдан 5-10 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 10-15°, кундузи 22-27° бўлади.

ТОҒЛИ ҲУДУДЛАР

Ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ёмғир ёғади, баланд тоғларда қорга айланиши мумкин. 

Шамол шарқдан7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 13-18 м/с гача кучайиши мумкин. 

Ҳарорат кечаси 5-10°, кундузи 15-20° бўлади.

    Бошқа янгиликлар