АсосийСпорт

Шахмат Олимпиадаси байроғи ва машъаласи Ўзбекистонга топширилди

Ҳисоб бўйича 46-Бутунжаҳон шахмат Олимпиадаси 2026 йил Тошкент шаҳрида ўтказилади.

'Шахмат Олимпиадаси байроғи ва машъаласи Ўзбекистонга топширилди'ning rasmi

46-Бутунжаҳон шахмат Олимпиадаси байроғи ва машъаласи Ўзбекистонга топширилди. Бу ҳақда Спорт вазирлиги хабар қилди.

Мусобақа ғолиб ва совриндорларини тақдирлаш маросими якунида анъанага коъра навбатдаги шахмат Олимпиадаси мезбонига эстафета тантанали равишда топширилди. Ҳисоб бўйича 46-Бутунжаҳон шахмат Олимпиадаси 2026 йил Тошкент шаҳрида ўтказилади. 

FIDE президенти Аркадий Дворкович ушбу мусобақа байрогъи ҳамда машъаласини терма жамоамиз етакчиси Нодирбек Абдусатторовга топширди.

Жумладан, Ўзбекистон делегацияси 4 та медални қўлга киритди:

Жамоавий баҳсларда:

Бронза медали — эркаклар ўртасидаги терма жамоамиз;

Яккалик баҳсларида:

Олтин медал — Шамсиддин Воҳидов (4-тахта);

Кумуш медал — Нодирбек Абдусатторов (1-тахта);

Кумуш медал — Нодира Нодиржонова (5-тахта).

Қизлар терма жамоаси умумжамоа ҳисобида 12-ўринни қўлга киритди ва бу тарихимиздаги энг яхши натижа бўлди.

Шу билан бизга 12 кун давомида ҳаяжонли онларни тақдим этган мусобақа ўз якунига етди.

    Бошқа янгиликлар