3 август куни Красноярск – Тошкент йўналиши бўйича учаётган ҳаво кемаси бир соатлик парвоздан сўнг Россия ва Қозоғистон чегараси бўйлаб 11000 метр баландликда парвоз қилаётиб, дўлга дуч келган.
Натижада, парвоз кемасининг олди ойналари шикастланган. Экипаж белгиланган процедураларни амалга ошириганидан сўнг, парвозни давом эттирган.
Тошкентга қўниш жадвалга мувофиқ амалга оширилди. Парвоздан кейинги текширувда шунингдек, метеолокатор бурун конусининг шикастланиши аниқланди.
Ҳаво кемаси бортида 174 йўловчи ва 6 экипаж аъзоси бўлган.
- Ҳозирги вақтда ҳаво кемасининг шикастланган қисмини таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда. Яқин кунларда ҳаво кемаси мунтазам равишда парвозларни амалга оширишни бошлайди.
Эслатиб ўтамиз, ушбу ҳодиса парвозларни давом эттириш учун таҳдид ёки жиддий муаммо туғдирмайди, - дея хабар бермоқда компания Матбуот хизмати.