АсосийJamiyat

«Ўзбекистон ҳаво йўллари» энг интизомли деб топилди

«Ўзбекистон ҳаво йўллари» “Сочи” аэропортига халқаро рейс амалга оширувчи энг пунктуал авиакомпания деб тан олинди.

«Базэл Аэро» авиацияси холдинги - «Сочи», «Краснодар», «Анапа» ва «Геленжик» аэропортлари операторлари ушбу ҳаво бандаргоҳларига рейс амалга оширадиган энг тартибли авиакомпанияларни аниқлашди.

Ўзбекистон миллий авиакомпанияси “Сочи” аэропортига парвоз амалга оширадиган энг тартиб ва интизомли авиаташувчи деб топилди.

«Базэл Аэро» компанияси Краснодар ўлкасида ёзги мавсумда авиаташувларни ривожланишга ҳисса қўшганлиги учун «Ўзбекистон ҳаво йўллари» МАКни мақтов ёрлиғи билан тақдирлади.

 

    Бошқа янгиликлар