АсосийShou-biznes

Тошкентда “Ўзбекистон белгиси” кўкрак нишони совриндорлари тақдирланди(ФОТО)

4 декабрь, жума куни “Туркистон" саройида 22 нафар "Ўзбекистон белгиси" кўкрак нишони совриндорлари тақдирланди. Бу ҳақда “Камолот” ёшлар ижтимоий ҳаракати расмий сайти маълумот бермоқда.

Маълумотларга кўра, мазкур кўкрак нишони соҳиби бўлиш иштиёқидаги ёшларнинг сони йилдан-йилга ортиб бормоқда. Бу йил танлов Комиссиясига 970 нафар номзодларнинг ҳужжатлари келиб тушган бўлса, ушбу номзодлардан 22 нафари кўкрак нишони совриндорига айланди.



Тантанали маросим олдидан совриндорлар Мустақиллик майдонидаги "Мустақиллик ва эзгулик” монументи пойига гулчамбар қўйишди. Шундан сўнг пойтахтимиздаги муҳташам "Туркистон” саройида тантанали тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.

Тадбирда вазирлик, идора, ва муассасаларнинг раҳбарлари, жамоат ташкилотлари вакиллари, "Камолот” ЙИҲнинг етакчилари ва фаоллари, "Ўзбекистон белгиси” кўкрак нишони совриндорлари ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этишди.



Юртимизнинг таниқли хонандалари Рашид Холиқов, Гулсанам Мамазоитова, Зиёда, Алишер Турдиев, "Шарқ" гуруҳи, Ўзбекистон Қуролли Кучлари ансамбли, Рамиз Усмонов ва Ширин Маматовалар ижросидаги тароналар барчага хуш кайфият бағишлади.

    Бошқа янгиликлар