Кембриж халқаро биография маркази академик Борис Бондаренкони 2008-2012 йиллар оралиғидаги “Энг таниқли олимлар” рўйхатига киритди, деб хабар беради “uz24.uz”.
Физика-математика фанлари доктори, профессор, академик ва Ўзбекистонда хизмат кўрсатган фан арбоби Борис Анисимович Бондаренко математик таҳлил ва функциялар назарияси, математик эластиклик назарияси бўйича 200 дан ортиқ илмий ишлар муаллифи ҳисобланади.
Таниқли математик олимнинг исми Кембриж рўйхатидан ташқари "Тhе Golden Fund of Science оf Uzbеkistаn" - "Ўзбекистон илм-фанининг олтин фонди"га ҳам киритилган.
“Энг таниқли олимлар 100 талиги” рейтингига ихтиролари дунёни ўзгартиришга қодир бўлган олимлар киритилади.