АсосийJamiyat

“Ўзавтосаноат” 9 ойда 61 миллиард сўм даромад олди

“Ўзавтосаноат” АК ўтиб бораётган йилнинг 9 ойи мобайнида 61 миллиард сўм соф фойда кўрган, деб хабар беради “nuz.uz”

Ҳозирги кунда “Ўзавтосаноат” АК тизимида тўртта саноат корхонаси фаолият юритмоқда. Уларнинг энг йириги “GM Uzbekistan” ёпиқ акциядорлик жамияти ҳисобланади. У “General Motors” компанияси томонидан 2008 йилнинг март ойида ташкил этилган. “Ўзавтосаноат” АК мазкур корхонанинг 75 фоиз акцияларига эгалик қилади. Қолган 25 фоиз акциялар эса “General Motors” га тегишли.

“GM Uzbekistan”  тизимида учта(Андижон, Хоразм ва Тошкентдаги)завод фаолият юритмоқда.  

Matiz, Nexia, Cobalt, Lacetti, Spark каби автомобиллар Асака автомобиль заводида ишлаб чиқарилади.  Мазкур заводнинг ишлаб чиқариш қуввати йилига 250 мингта автомобиль ишлаб чиқаришга мўлжалланган.

Captiva ва Malibu автомобиллари Тошкентдаги автозаводда ишлаб чиқарилади. Унинг қуввати эса ийлига 10 имнг автомобиль ишлаб чиқаришга мўлжалланган.

Хоразм вилоятидаги Питнак автозаводида Damas, Labo ва Orlando автомобиллари йиғилади. Завод йилига 40 мингта автомобиль ишлаб чиқаради.

“Ўзавтосаноат” акциядорлик компаниясининг 60 та маҳаллий ва чет давлатларда 240 дан ортиқ дилерлик ташкилотлари фаолият юритмоқда.

    Бошқа янгиликлар