Янги корхоналарни ишга тушириш ва фаолият кўрсатаётган объектларни модернизация қилиш, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни жадал ривожлантириш ҳисобидан юртимизда фақат охирги 5 йилнинг ўзида 5 миллионга яқин янги иш ўрни яратилди. Бу ҳақда Президент Ислом Каримовнинг Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганининг 23 йиллигига бағишланган тантанали маросимдаги маърузасида таъкидланди.
Шунингдек мамлакат раҳбари мамлакатимизда амалга оширилаётган кенг кўламли ўзгаришларнинг ҳал қилувчи омили сифатида аввало одамларимизнинг онгу тафаккурида рўй бераётган туб ўзгаришлар, уларнинг ён-атрофдаги воқеаларга муносабати, дахлдорлик ҳисси, сиёсий фаоллиги ва фуқаролик позицияси тобора ўсиб бораётганини таъкидлади.





