Москва марказидаги портлаш оқибатида 3 киши жароҳатланди

ДУНЁ 08.12.2015, 14:55
Теглар: Озиш
Москва марказидаги портлаш оқибатида 3 киши жароҳатланди

Пойтахт ҳуқуқ-тартибот органлари ходимларининг сўзларига кўра, портлаш Покровка кўчасидаги 19 уй олдидаги автобус бекатида юз берган, деб хабар беради “Lenta.ru”.

“Автобус бекатларидан бирида номаълум қўлбола портловчи мосламанинг ҳаракатга келтирилиши оқибатида портлаш содир бўлди”, — дейилади хабарда.

Воқеа жойига бир нечта тез тиббий ёрдам ва қутқарув хизмати бригадалари етиб келган.

Воқеа юзасидан тергов тадбирлари ўтказилмоқда.  Дастлабки маълумотларга кўра, портловчи мослама кўп қаватли уй деразасидан ёки ўтиб кетаётган машина ойнасидан ташлаб юборилган бўлиши мумкин.

Портлаш оқибатида жароҳатланган 28 ва 29 ёшли икки аёл шифохонага етказилган. Учинчи 42 ёшли аёл жароҳати унча оғир бўлмагани учун шифохонага боришни истамаган.

Шарҳлар

​Қориндаги ортиқча ёғлардан спортсиз xалос бўлиш мумкинми?

11.07.2017, 16:33

Қорин соҳасидаги ортиқча ёғлардан азият чекувчи аёл борки барчаси билади: ҳипчабел бўлиш учун кам еб, кўп ҳаракат қилиш керак! Аммо бу қоидага амал қилиш унчалик...
​Семириб кетаяпман, дейсизми?! Мана бунинг 6 сабаби!

16.05.2017, 11:48

Жисмоний машқлару турли ҳил парҳезларни канда қилмасангиз-да, тана вазнингизни тартибга келтиролмайсиз. Ҳеч ўйлаб кўрганмисиз, бунинг сабаби нима? Қуйида келтирилган сабаблар ёрдамида саволингизга жавоб топасиз. 1....
​Қулупнайли парҳез! 4 кунда 3 кг. озамиз!

10.05.2017, 12:23

Қулупнайли парҳезда ҳар куни 4 стакан қулупнай истеъмол қилиш талаб этилади. Қулупнай ширин бўлишига қарамай, унинг таркибида шакар (углевод) бошқа реза меваларга қараганда минимал даражада...
​Олимлар озишнинг янгича 4 усули ҳақида...

04.05.2017, 15:52

1. Гарвард университети олимлари ширинлик истеъмол қилиш оқибатида келиб чиққан ортиқча тана вазнга эга аёллар ўртасида антиқа тажриба ўтказишди. Иштирокчиларнинг ҳар бирига икки қисмга ажратилган...
Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1