1

Fox News дикторлари Обамани ҳақоратлагани учун эфирдан четлатилди

ДУНЁ 08.12.2015, 14:58
Fox News дикторлари Обамани ҳақоратлагани учун эфирдан четлатилди

Fox News телеканали раҳбарияти шарҳловчиларидан иккитасини эфир вақтида Президент Барак Обамага нисбатан ҳақоратли сўзлардан фойдалангани учун ишдан четлаштирди, деб хабар беради “Korrespondent.net”.

Бу ҳақдаги маълумотларни телеканал бош директори ўринбосари Билл Шайн ҳам тасдиқлаган.

“Бугун Fox ходимлари  подполковник Ральф Питерс ва Стейси Дэш турли дастурлардаги изоҳларида эфир этикасига умуман тўғри келмайдиган сўзлардан фойдаланган”, – деди Шайн.

У шунингдек, телеканал раҳбарияти бу каби ҳолатларга “кўз юммаслигини” ва икки шарҳловчиларнинг икки ҳафтагача эфирдан четлатилганини ҳам қўшимча қилди.

Дикторлардан бири Питерс эфир вақтида қўпол сўзларни қўллагани учун узр сўраган. Унинг шериги Дэш эса  Twitter`даги саҳифасида “қилмишлари” учун “жавоб бериши” зарурлиги ҳақида хабар қолдирган.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1