"Паризод" рақс ансамблининг тиниб-тинчимас қизлари бугун эрталабдан пойтахтимиз уйларидан бирининг “тинчини бузишди”. Бунга арзирли сабаб бор эдида. Нимага дейсизми? Бугун ушбу ансамблнинг бетакрор рақсларини саҳналаштирадиган балетмейстер Гуландомнинг таваллуд айёми.
Шу муносабат билан раққоса қизлар эртала тонгдан у яшайдиган уйнинг тагига бориб мусиқа жаранга остида “Happy birthday”ни куйлашди.

Паризода ўзининг Instagram'даги саҳифасида унга қарата шундай табрик қолдирди:
“Мана дугона бўлганимизга ҳам чамаси 12 йил бўлибди, энг кўп вақтим оиламдан кўра шу қиз билан ўтган десам адашмайман, нима ҳоҳлашимизни кўзимиздан тушунамиз. Ҳамкасбим ва ансамблни иқтидорли балетмейстери Гуландом туғилган кунинг билан табриклайман. Иллоҳим ўйлаган барча ниятларингга эришгин, соғлом она бўлиб, фарзандларни камолини кўргин, ижодда эса янада юксак парвозлар тилайман, бирдамлигимиз абадий бўлсин."
Табрик видеосини қуйидаги линк орқали томоша қилишингиз мумкин!
https://www.instagram.com/p/_BUgmTuXsx/


Фурсатдан фойдаланиб "Darakchi.uz" таҳририяти ҳам "чақалоқ"ни қутлаб унга барча эзгу тилакларни тилаб қолади!





