1

Йирик ҳалокатларнинг 90 фоизи об-ҳаво сабабли юз берган

ДУНЁ 09.12.2015, 12:20
Йирик ҳалокатларнинг 90 фоизи об-ҳаво сабабли юз берган

Сўнгги йигирма йил ичида юз берган йирик ҳалокатларнинг 90 фоизи айнан об-ҳаво сабабли юз берган. Бу ҳақда Popular Science хабар қилган.

Умумий ҳисобда тошқин, жазирама ва бошқа табиий офатлар 606 минг кишининг ёстиғини қуритган. 4,1 млрд киши турли даражада ё жисмонан, ё моддий зарар кўрган. Табиий офатлардан кўрилган зарарнинг умимий қиймати 1,89 триллион долларни ташкил этган.

Ҳисоб-китоблар Халқаро ҳалокатлар маълумот базаси (International Disaster Database, EM-DAT)дан олинган. Бу рўйхатга қуйидаги тўртта тоифадан бирига тўғри келадиган ҳалокатлар жойланган.

1. 10дан ортиқ киши ҳалок бўлган;

2. 100 дан ортиқ киши жабрланган;

3. фавқулодда ҳолат эълон қилинган;

4. офат оқибатларини бартараф этиш учун халқаро ёрдам жалб қилинган;

Олимларнинг фикрича, энг кенг тарқалган табиий офат бу ноқулай об-ҳаво шароитидир. Шунингдек, бўрон ва тайфунлар ҳам тез-тез юз бериб туради. Ривожланган мамлмкатларда юқори ҳарорат ҳам ана шундай офатлар сирасига киритилди. Экспертлар иқлим ўзгаришлари яна кўплаб нохуш оқибатларга олиб келишидан хавотир олишмоқда.

 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1