1

Финляндияда телефонли одам акс этган йўл белгиси пайдо бўлди

ДУНЁ 09.12.2015, 15:52
Финляндияда телефонли одам акс этган йўл белгиси пайдо бўлди

Хельсинкида ҳаракат пайтида мобил телефондан фойдаланаётган одам сиймоси акс этган янги йўл белгиси пайдо бўлди.

Бу белги ҳайдовчи учун огоҳлантириш вазифасини ўтайди. Бу учбурчак сариқ ва қизил рангли белгида "Mobile people" сўзлари ёзилган бўлиб, телефонли одамлар маъносини англатади.

Қайд этиш керакки, бундай белгилар Стокгольмда ҳам ўрнатилган эди. Бироқ шаҳар транспорт департаменти белгиларни норасмий деб топди ва олдириб ташлади. Бир йилча аввал Хитойда телефонга муккасидан кетган одамлар учун махсус ўтиш йўлакчаси ҳам ташкил этилган эди. 

 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1