Ўзбекистонда тез-тез зилзилалар кузатилмоқда. Аҳолини бу табиий офатдан олдиндан огоҳлантириш мумкинми?
Ушбу саволга Ўзбекистон Фанлар академияси Сейсмология институти директори Сабриддин Хусомиддинов жавоб берди:
2015 йилнинг охирига қадар, мамлакатимизда зилзилаларнинг олдиндан хабар бериш тезкорлигини ошириш мақсадида кучли ерости силкинишлари станциялар тармоғи яратилади.
Янги тармоқ Сеймология институти ва Фавқулодда вазиятлар вазирликлари билан ҳамкорликда ташкил этилмоқда. Унинг тўлақонли ишга туширилиши ФВВниг ҳудудий бошқармаларига силкиниш юз бериши билан унинг интенсивлигини баллар тизимида аниқлаб бериш ва бир неча дақиқа ичида силкинишнинг ҳудудлар бўйича таъсир қамровини белгилаш имконини беради.
Шунингдек, институт базасида сейсмик хавф-ҳатарни автоматлаштирилган рақамли тизими яратилган. Шу тариқа мамлакатимиздаги барча сейсмик станциялар тармоғи кенгайтирилиб, барча аналогли станциялар рақамли ишлаш тизимига ўтади. Бу эса, энг кичик магнитудали силкинишларни ҳам аниқлаш имконини беради.





