1

Шифохона уй қамоғи ҳисобланадими?

САВОЛ-ЖАВОБ 10.12.2015, 16:15
 Шифохона уй қамоғи ҳисобланадими?

Уй қамоғи шаклидаги эҳтиёт чораси қандай ҳолларда қўлланилади? Тиббий муассаса ҳам уй қамоғида сақлаш жойи ҳисобланадими?

                                               Н.Холдорова, Самарқанд

Н.ХАЛИЛОВА,Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутати:

— 2014 йилнинг 4 сентябрида қабул қилинган “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикасининг Қонунига мувофиқ, Жиноят-процессуал кодексига уй қамоғи тарзидаги эҳтиёт чораси киритилди.

Жиноят Процессуал Кодексига киритилган янги 242-1-моддага асосан, уй қамоғи гумон қилинувчи, айбланувчи ёки судланувчига нисбатан қамоққа олиш тарзида эҳтиёт чорасини танлаш учун асослар мавжуд бўлганида унинг ёши, соғлиғи, оилавий аҳволи ва бошқа ҳолатларни инобатга олган ҳолда қамоққа олиш номувофиқ, деб топилган тақдирда қўлланилиши белгилаб қўйилган. Гумон қилинувчи, айбланувчи, судланувчининг суриштирув, дастлабки тергов ва суддан бўйин товлашининг олдини олиш мақсадида уй қамоғи қўлланилади.

Уй қамоғи кўрсатилган шахснинг жамиятдан тўлиқ ёхуд қисман ажратиб қўйилиб, ўзи мулкдор, ижарага олувчи сифатида ёки бошқа қонуний асосларда яшаб турган турар жойда тақиқлар (чекловлар) юклатилган, шунингдек унинг устидан назорат амалга оширилган бўлиши мумкин.  Соғлиқ ҳолатини ҳисобга олган ҳолда тиббий муассаса уй қамоғида сақлаш жойи этиб белгиланиши мумкин.

 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1