АсосийSavol-javob

Қайси маҳсулотларнинг нархи давлат назоратида?

 «Эшитишимча, айрим маҳсулотларнинг нархлари фақат давлат томонидан назорат қилинар экан. Бу қандай маҳсулотлар?”

Х.Ғаниев,  Чирчиқ шаҳри

 

Молия вазирлиги бошқарма бошлиғи ўринбосари Ҳамза ТУХСАНОВ жавоб беради:

 

-Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 28 октябридаги “Товарлар (ишлар, хизматлар)га тартибга солинадиган нархлар (тарифлар)ни декларация қилиш (тасдиқлаш) ва белгилаш тартибини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига асосан,  Ўзбекистьн Республикаси Молия вазирлиги нархларни назорат қилувчи асосий давлат органи саналади. Ушбу ҳужжатга асосан, давлат назоратига айрим товарлар ва хизматлар рўйхати киритилади. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги нархларни назорат қилувчи асосий давлат органи саналади. Ушбу ҳужжатга асосан, давлат назоратига айрим товарлар ва хизматлар рўйхати киритилади. Жумладан, бозордаги етакчи мавқе касб этувчи, давлат реестрига киритилган ишлаб чиқариш корхоналари ва табиий монополия субъектлари тарафидан   ишлаб чиқарилаётган маҳсулотлар (хизматлар)ни айтиш мумкин. Масалан, Молия вазирлиги билан келишилган ҳолда жойларда давлат бошқаруви ва давлат ҳокимияти органлари ваколати доирасида алоҳида маҳсулотларга қўйилган нархлар (масалан, ун), алоҳида товарлар учун белгиланган ва чекланган нархлар, ҳукумат қарорлари билан белгиланган нархлар:  масалан, автобензин, дизель ёқилғиси, алкоголь маҳсулотлаининг минимал қиймати (пиводан ташқари)бунга мисол бўла олади.

Бу рўйхатга кирмаган бошқа маҳсулотлар ва хизматлар нархи эркин белгиланади. 

    Бошқа янгиликлар