1

Оштахтада Обаманинг маймунлар ёнидаги тасвири пайдо бўлди

ДУНЁ 11.12.2015, 11:47
Оштахтада Обаманинг маймунлар ёнидаги тасвири пайдо бўлди

Сувенир оштахталар ишлаб чиқарувчиси АҚШ Президенти Барак Обаманинг маймунлар ёнидаги сурати қандай қилиб оштахтада пайдо бўлиб қолганини изоҳлади, деб хабар беради “Lenta.ru”.

 “Евростиль” компанияси директори Кирилл Науменко “Рус тилидаги янгиликлар хизмати” га берган интервьюсида АҚШ Президенти сурати оштахтада тасодифан пайдо бўлиб қолганини маълум қилди.

“Интернетдан маймунлар тасвирланган турли хил расмларни танлаб олдик. Бу қандайдир махсус буюртма эмас, шунчаки келаётган янги йилни ифодаловчи оштахталар холос. Интернетга “кулгули маймунчалар” деб сўров берсангиз, мана шундай расмлар чиқиб келади”, — дейди у.

Науменко шунингдек, сувенирнинг бирон жойида АҚШ Президенти Барак Обама ҳақида маълумот берилмагани, “Бу шунчаки маймунлар сурати туширилган сувенир” эканлигини айтиб ўтган.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1