1

9 ойда 1500 нафарга яқин ўзбекистонликлар одам савдоси қурбонига айланди

ЖАМИЯТ 11.12.2015, 16:34
9 ойда 1500 нафарга яқин ўзбекистонликлар одам савдоси қурбонига айланди

Расмий маълумотларга кўра, 2015 йилнинг 9 ойида республикамизда 1449 нафар шахс одам савдоси билан боғлиқ жиноятлардан жабрланган. Бу ҳақда Дин ишлари бўйича қўмита ахборот хизмати маълумотларига таянган ҳолда “uz24.uz” хабар бермоқда.

Одам савдоси қурбони бўлганларнинг 1283 нафарини эркаклар, 166 нафарини аёллар ва 28 нафарини эса вояга етмаганлар ташкил этган.
Халқаро экспертларнинг бахолашича, дунё бўйича одам савдосидан тушадиган йиллик даромад 7 миллиард АҚШ долларидан ошмоқда.
Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг маълумотига кўра, дунёда хар йили тахминан 2 миллион 700 мингта шахс одам савдосининг қурбонига айланмоқда.

Ҳар йили 600 мингдан 800 минггача аёллар ва болалар алдов йўли билан чет элларга олиб кетилиб сотиб юборилмоқда.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1