1

Туркияда микроавтобусларнинг тўқнашиши оқибатида 11 киши ҳалок бўлди

ДУНЁ 12.12.2015, 15:57
Туркияда микроавтобусларнинг тўқнашиши оқибатида 11 киши ҳалок бўлди

Туркия шарқида юз берган йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида 11 киши ҳаётдан кўз юмди, яна олти нафари жароҳатланди. Бу ҳақда “Lenta.ru” хабар бермоқда.

Маълумотларга кўра, ЙТҲ Эрон чегарасидаги Ван провинциясида содир бўлган. Талабаларни имтиҳонга олиб кетаётган микроавтобус бошқа бир микроавтобус билан тўқнашиб кетган. Ҳодиса ҳақидаги бошқа маълумотлар ҳозирча йўқ.  

5 ноябрь куни Анталияда юз берган ЙТҲ оқибатида россиялик 12 ёшли мактаб ўқувчиси ҳаётдан кўз юмган эди. Туркияда олимпиадага қатнашиш учун борган болани машина уриб юборган эди.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1