2015 йилнинг 12 декабридан эътиборан “GM Uzbekistan”га қарашли диллерлик корхоналари ва омборларидаги тайёр маҳсулотларнинг инвентаризация қилиниши муносабати билан автомобиллар сотуви вақтинча тўхтатилди. Бу ҳақда Facebook ижтимоий тармоғидаги “Водители Ташкента” гуруҳи хабар берди.
Вақтинча танаффус “GM Uzbekistan”нинг 11 декабр куни 525-7981 сонли кўрсатмасига асосан амалга оширилади.
Автомобиллар савдоси Компаниянинг махсус кўрсатмаси берилмагунга қадар амалга оширилмайди.






